Маҳаллий

Чирчиқда юк машинаси тиркамаси уй деворига бориб урилди (видео)

Чирчиқда юк машинаси тиркамаси уй деворига урилди (видео)

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 10-сентябр куни Ҳово юк машинасининг ярим тиркамаси уй деворига бориб урилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ маълум қилди.

Билдирилишича, соат тахминан 16:00 да Садриддин Айний кўчасида юк машинасининг ярим тиркамаси техник носозлик сабаб ажралиб кетиб, йўл четидаги хонадонга урилган.

1977-йилда туғилган ҳайдовчи Ҳово русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётган пайтда унга уланган ярим тиркама чиқиб кетган. Шундан кейин тиркама йўл бўйидаги хонадонга урилиб, тўхтаган.

Ҳодиса туфайли автомобил йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланган, ҳаракат эса айланма йўллар орқали ташкил этилган. Воқеа оқибатида фуқаролар соғлиғига зарар етмаган.

Айни пайтда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳодиса оқибатларини бартараф этиб, автомобиллар ҳаракатини тўлиқ тиклаган. Хонадонга етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

3-июл куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ҲОВО юк машинаси ва тўққизта енгил автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Тўқнашув зарби натижасида Нехиа-1 ҳайдовчиси йўлнинг четки қисмидаги пиёдани туртиб юборган. Жабрланган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.