Маҳаллий

Чирчиқда сайёҳлар учун узлуксиз хизмат кўрсатадиган гастрономик кўча очилди

Чирчиқда сайёҳлар учун туну кун хизмат кўрсатувчи гастрономик кўча очилди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида кеча-ю кундуз фаолият юритадиган "Амир Темур" гастрономик кўчаси ишга туширилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу янги гастрономик кўча сайёҳларга куннинг исталган вақтида овқатланиш, дам олиш ва турли хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради. Мазкур лойиҳа шаҳар муҳитини туристлар учун янада қулайлаштириш мақсадида амалга оширилган.

Кўчада замонавий пиёдалар йўлаклари, болалар майдончаси, воркаут зонаси, фавворалар, декоратив ариқ, лазерли ёритиш тизими, фотозоналар ҳамда яшил ҳудудлар барпо этилган. Ушбу инфратузилма маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун ягона дам олиш масканини шакллантириши таъкидланди.

Лойиҳа президент ташаббуси билан амалга оширилаётган "Драйвер" лойиҳалари доирасида бунёд этилган. Натижада кўчада 10 та янги тадбиркорлик субьекти иш бошлаган, 43 та савдо ва хизмат кўрсатиш обьекти ташкил этилган ҳамда 332 та янги иш ўрни яратилган.

Туризм қўмитасига кўра, бундай гастрономик кўчалар сайёҳларга миллий таомлар ва замонавий хизматларни бир жойда тақдим этиш орқали ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёев 22-июл куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги Қорасув канали бўйида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишганди. Лойиҳа доирасида канал соҳилининг 9 километрлик қисми ободонлаштирилиб, дам олиш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси яратилмоқда.

Биринчи босқичда ҳудудда пиёдалар учун замонавий йўлаклар, фаввора, воркаут майдончалари, аквапарк ва кўприк ости туннели барпо этилган. Шунингдек, манзарали дарахтлар экилиб, қулай ўриндиқлар, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.