Чиқинди топширинг — кэшбэк олинг: Тошкентда янги фандомат тақдим этилади
Тошкентда 23 сентябрь куни пластик, шиша ва алюминий идишларни қабул қилувчи фандомат тақдим этилади. Сараланган чиқиндиларни топширганлик учун фойдаланувчилар Click иловаси орқали моддий мукофот олишлари мумкин бўлади. Фандомат Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан ўрнатилди. Ускуна чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва кейинчалик қайта ишлаш учун мўлжалланган. Тақдимот 23 сентябрь куни соат 10:00 да Чилонзор туманида бўлиб ўтади […]

Чиқиндиларни топширинг — кэшбэк олинг: Тошкентда янги фандомат тақдим этилади
23 сентябрь куни Тошкентда пластик, шиша ва алюминий идишларни қабул қиладиган фандомат тақдимоти бўлиб ўтади. Сараланган чиқиндиларни топширганлик учун фойдаланувчилар Click иловаси орқали моддий мукофот олишлари мумкин бўлади.
Фандомат Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан ўрнатилди. Ушбу ускуна чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва кейинчалик қайта ишлаш учун мўлжалланган.
Тақдимот 23 сентябрь куни соат 10:00 да Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 7А-уй манзилида бўлиб ўтади. Фандомат Миллий экология қўмитаси биноси олдида жойлаштирилган.
Лойиҳа ташаббускорлари чиқиндиларни саралашга кўпроқ аҳолини жалб қилиш ва аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришни кутишмоқда.

