Маҳаллий

Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида “свет” ўчди

Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида “свет” ўчди

Бугун, 5-сентабр куни соат 19:24 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишга тушиши оқибатида фавқулодда тарзда ўчди.

Шу сабаб Чилонзор туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, дея хабар берди “Миллий электр тармоқлари” АЖ.

Маълум қилинишича, ҳозирда махсус бригада юзага келган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.