Дунё

Черниҳив областида ракета кўп қаватли уйга урилди. 14 киши ҳалок бўлган

Россия Украина бўйлаб навбатдаги ёпирилма ҳужумини амалга оширди. Зеленский «Россия армияси шу тарзда Путинни туғилган куни билан табрикламоқчи бўлгани»ни айтди.

Черниҳив областида ракета кўп қаватли уйга келиб урилди, 14 киши ҳалок бўлди

РФ қуролли кучлари 7-октабрга ўтар кечаси ва тонгда ракета ҳамда дронлар билан кенг кўламли ҳужум уюштириб, Украинанинг бир нечта областига зарба берди. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, тун давомида бешта баллистик ракета, 39 та қанотли ракета ва 117 та дрон, жумладан 38 та реактив қурилма уриб туширилган.

Черниҳив областининг Прилуки шаҳрида қанотли ракета урилиши оқибатида беш қаватли турар жой биносининг иккита подьезди вайрон бўлган. Расмийлар бу зарба натижасида 14 киши ҳалок бўлганини, улар орасида тўрт нафар бола ҳам борлигини билдирди. Яна 50 киши, жумладан етти нафар бола жароҳат олган.

Прилукига ҳужум чоғида бошқа уйлар, болалар ва ўсмирлар ижод маркази, саноат корхоналари ҳамда хусусий автомобиллар ҳам зарар кўрган.

Киевда ҳам тунда баллистик ракеталарнинг бир неча тўлқини қайд этилган. Шаҳарнинг тўртта раёнида зарбалар кузатилиб, икки киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, Полтава областидаги Кременчуг шаҳрида ҳам икки киши ҳалок бўлган. Маҳаллий расмийларга кўра, бу ерда ҳам турар жой биноси зарбага учраган.

«Россия армияси бугун Путинга туғилган кунида Черниҳив области Прилуки шаҳридаги кўп қаватли уй биноси вайрон қилинишини „совға“ қилди», – деди Украина президенти Володимир Зеленский зарбага муносабат билдириб. Владимир Путин 7-октабр куни 74 ёшга тўлди.

Зеленский кенг кўламли ҳужумнинг асосий нишони энергетика инфратузилмаси бўлганини таъкидлаб, россияликлар «оғриқли ва намойишкорона зарба беришни хоҳлагани»ни қўшимча қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.