Лайфстайл

Чегирмали нархда бўлса-да харид қилиш тавсия этилмайдиган буюмлар (фото)

Чегирмалар мавсумида ҳам харид қилиш тавсия этилмайдиган буюмлар (фото)

Мавсумий чегирмалар харид қилиш учун энг қулай фурсат ҳисобланади. Ба'зилар қимматбаҳо блузкаларни арзон нархда сотиб олиш имкониятидан фойдаланса, бошқалар бир уюм кийим-кечак ёки косметикани арзимас пулга қўлга киритишдан хурсанд бўлади. Бироқ, шундай нарсалар борки, уларни сотиб олиш кўпинча пулни беҳуда сарфлашга олиб келади. Қуйида бу ҳақда батафсилроқ тўхталамиз.

**Қимматбаҳо помада**

Фото: adme.media

Ҳашаматли сегментдаги қимматбаҳо лаб бўёғини сотиб олиш – пулни шамолга совуриш билан баробар. Тўғри, лаб бўёғи керакли нарса. Аммо унга жуда катта маблағ сарфлаганингизни сиздан бошқа ким билади? Ахир, лаб бўёғининг асосий мақсади лабларни та'кидлаш бўлиши керак, ҳамкасблар олдида мақтаниш учун сумкадан чиқариладиган мода аксессуари эмас.

**Дизайнерлик жинси шимлар**

Фото: adme.media

Жинсилар деярли ҳар бир аёл шкафининг асосий элементидир. Уларнинг жозибадорлиги тушунарли: улар қулай. Жинсилар ҳашаматли ёрлиқ билан эмас, балки мос келиши ва сифати билан танланиши керак. Шунинг учун, агар сизга ҳам дизайнерлик, ҳам оддийроқ модел ёққан бўлса, иккиланманг ва арзонини олинг.

**Қиммат тирноқ бўёғи**

Фото: adme.media

Ҳақиқат шундаки, қимматбаҳо тирноқ лаклари яратилиш технологияси жиҳатидан арзонроғидан деярли фарқ қилмайди. Ма'лум бўлишича, қиммат маҳсулот ва оддийроғи ўртасидаги фарқ асосан қадоқлашда бўлади. Ҳашаматли сегментдаги шишалар янада чиройли кўринади, уларнинг чўткалари янада сифатли бўлиши мумкин, аммо ранглар ва технологияларда унчалик катта фарқ йўқ.

**Бир марта кийиладиган кийим**

Фото: adme.media

Ҳар бир аёлнинг ма'лум бир воқеа учун (тўй, юбилей ёки зиёфат) зудлик билан бирор нарса сотиб олиши керак бўлган пайтлари бўлади. Бундай кийимларни сотиб олишда ҳам оқилона муносабатда бўлишингиз керак. Ушбу гардероб буюмлари одатда бир мартадан ортиқ кийилмайди ва анчагача шкафда ётади.

**Оқ шим ёки оқ юбка**

Фото: adme.media

Уларга дарҳол "йўқ" деган ма'қул. Чунки оқ шим ёки оқ юбкани тоза сақлашнинг иложи йўқ. Ҳатто энг кичик доғлар ҳам яққол кўринади. Аммо оқ рангни яхши кўрсангиз ва бундай кийимлардан воз кечишга тайёр бўлмасангиз, унда ҳеч бўлмаганда матоларига э'тибор беришингиз керак: ипак ёки зиғир толалини эмас, балки синтетика қўшилган жинси ёки пахталисини танланг.

**Дизайнерлик шоперлар**

Фото: adme.media

Дизайнерлик сумкасига кўп пул сарфлаганингизда, унинг сифати муҳим: материал, аксессуарлар. Аммо ҳозирда тобора кўпроқ таниқли мода уйлари ўз бренди остида арзонроқ сумкаларни чиқармоқда. Машҳур логотиплар билан безатилган бўлса-да, аслида оддий шоперлигича қолади. Машҳур модалар уйидан бўлмаса ҳам, сифатли чарм сумкага пул сарфлаган ма'қул.

**Арзон аксессуарлар**

Фото: adme.media

Арзон аксессуарларни ҳатто чегирмада ҳам сотиб олмаслик керак: уларнинг металли тезда қораяди, безаклари тушиб кетади ва йўқолади. 1-2 та юқори сифатли (заргарлик буюмлари бўлиши шарт эмас) тақинчоқларнинг ўзи ҳам етади.

**Ательега бериладиган нарсалар**

Фото: adme.media

Сизга ажойиб шимлар ёқди, лекин битта муаммо бор: улар жуда узун ва кийишдан олдин ательега бериб, ўзгартириш керак. Дарҳол сотиб ололмайдиган ва кийиб бўлмайдиган бундай нарсалар шкафингизда йиллаб ётиши мумкин.

**Бир нечта тугмали ромперлар**

Фото: adme.media

Агар ҳожатхонага бориш учун кўплаб илгак ва тугмаларини ечишингиз керак бўлган либосингиз бўлса, ҳар куни бундай кийимни кийишингиз даргумон. Бунга комбинезон ва шимлар киради. Бировнинг ёрдамисиз бундай кийимларни ечиш ёки қайта кийишнинг иложи йўқ.

**Ювиб бўлмайдиган нарсалар**

Фото: adme.media

Блузка, кўйлак ёки шим сотиб олаётганда ёрлиқдаги тавсияларга э'тибор беришни унутманг. Ювиш тақиқланган ва фақат қуруқ ҳолда тозаланиши мумкин бўлган нарсалар мавжуд. Агар уларни тез-тез кийишни режалаштирсангиз, бундай буюмлар жуда қимматга тушади. Кўпинча, бу қаттиқ матога ёки бурмали тузилишга эга бўлган қимматбаҳо табиий матолардан (ипак, жун) тайёрланган маҳсулотлар бўлади. Бундай нарсаларни сотиб олишдан олдин ижобий ва салбий томонларини ҳам диққат билан ўрганишингиз керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.