Спорт

Чеферин ФИФА президентлиги учун сайловда қатнашмаслигини маълум қилди

Чеферин ФИФА президентлиги учун сайловда қатнашмаслигини маълум қилди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Александер Чеферин 2027-йилда бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш ниятида эмаслигини ва ташкилотнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантинога рақобатчи бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан нашри хабар бермоқда.

Чефериннинг сўзларига кўра, у ФИФА президенти бўлишга қизиқмайди. Чеферин УЕФАъдаги ишидан кўнгли тўқлигини, шу боис ФИФА президентлигига ҳаракат қилмаслигини айтган. Унинг фикрича, бу лавозимга даъвогарлик қилмагани унинг ўз обрўси ва мавқейи учун ҳам фойдалироқ.

Маълумот учун, ФИФА президентлиги сайловлари 2027-йилнинг март ойига режалаштирилган бўлиб, сайлов жараёнлари Марокашда бўлиб ўтади. Чеферин 2016-йилнинг сентябридан буён УЕФАга раҳбарлик қилиб келмоқда ва бу лавозимга икки марта қайта сайланган. У УЕФА раҳбарлигидан ташқари, ФИФА вице-президенти лавозимида ҳам ишлаб келади.

Сўнгги вақтларда Инфантино жиддий босим остида қолмоқда. Бунга унинг ФИФА тижорат ҳуқуқларининг 20 фоизини хусусий инвесторларга сотиш орқали 4,2 миллиард доллар ишлаб топиш режаси барбод бўлгани сабаб бўлган. Агар ушбу келишув амалга ошганида, ҳар бир федерацияга 40 миллион доллардан маблағ тегиши мумкин эди. Бироқ УЕФА, КОНКАКАФ, ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) ва КОНМЕБОЛ уни қўллаб-қувватлашдан бош тортган. Қолаверса, УЕФА ушбу ғоядан расман воз кечилмагунча ФИФА турнирларини бойкот қилишини эълон қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.