Дунё

ЧатГПТ ёрдамида банкни ўмарган америкалик 10 йилга қамалди

Небраска штати суди ЧатГПТъдан фойдаланган ўғрини 121 ойга озодликдан маҳрум қилди.

ЧатГПТ ёрдамида банкни ўмарган америкалик 10 йилга қамалди

Небраска штати (АҚШ) суди Омаха шаҳрида яшовчи 23 ёшли Дерон Люис-Пейнни қурол ёрдамида банк ўмаргани учун 121 ойга озодликдан маҳрум этди, деб хабар берди Небраска округи прокуратураси.

Идора маълумотларига кўра, 2026-йил 10-феврал куни Люис-Пейн Омахадаги и3Банк филиалига кириб, ходимларга Ллама Мини-Мах тўппончаси билан таҳдид этиб, пул талаб қилган. Натижада у тахминан 9175 доллар нақд пулни олиб, воқеа жойидан яширинган. У пулларни савдо марказида сарфлаб юборган. Босқинчининг шахси видеокузатув камералари ва унинг ёрқин рангли кийими туфайли аниқланган.

Гумон қилинувчи қўлга олиш чоғида ўғирланган пулларнинг бир қисмини банк ўрами билан бирга ташлаб, қочишга урунган. Унинг уйини тинтув қилиш пайтида полициячилар банкка келган автомобилни ва кийимларининг асосий қисмини топган. Терговчилар босқинчининг телефонидан ЧатГПТ билан ёзишмаларни аниқлаган - муқаддам судланган бу шахс полициянинг тезкор чақириқларга жавоб бериш вақти, шунингдек, тўппончани қисмларга ажратиш ва таъмирлаш усуллари билан қизиққан. Полиция ўғирланган пулларнинг бир қисмини қайтаришга муваффақ бўлган.

2025-йил август ойида бир америкалик ЧатГПТ маслаҳати билан уч ой давомида туз ўрнига бромид истеъмол қилиб, психозни келтириб чиқарган заҳарланиш ортидан мажбурий даволаниш учун руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. 2025-йил октабр ойида эса АҚШда синфдошини дарс вақтида ўлдириш режасини тузишда ЧатГПТъдан ёрдам сўраган мактаб ўқувчиси ҳибсга олинган. Ўсмир бу қилмишини тенгдошини ҳазил тариқасида қўрқитмоқчи бўлгани билан изоҳлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.