Сентрум Ҳолдинг Лондонда 1 млрд долларлик ИПЎга тайёргарлик кўрмоқда
Сентрум Ҳолдинг яқин 1−2 йил ичида аксияларини халқаро биржага чиқаришни режалаштирмоқда. Компания асосчиси Абдулазиз Абдураҳмоновга кўра, ИПО янги сармоядорларни жалб қилишга хизмат қилади. 2025-йилда компаниянинг йиллик тушуми 1 млрд долларни, ходимлар сони эса 5000 нафарни ташкил этди.

Сентрум Ҳолдинг Лондонда 1 миллиард долларлик ИПО'га тайёргарлик кўрмоқда
Ўзбекистоннинг энг йирик хусусий логистика гуруҳи бўлган Сентрум Ҳолдинг келаси йилда Лондонда аксияларини бирламчи оммавий жойлаштириш (ИПО) учун тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Блоомберг компания асосчиси ва бош директори Абдулазиз Абдураҳмоновга таяниб хабар берди.
“Биз яқин бир-икки йил ичида ИПО'га тайёр бўлишни мақсад қилганмиз”, — деди у Тошкентда агентликка берган интервюсида. Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, компания аксияларни жойлаштиришни, аввало, бизнесни янада кенгайтиришга ёрдам берадиган инвесторларни жалб қилиш имконияти деб билади.
2019-йилда авиаюк ташувчиси сифатида иш бошлаган Сентрум, Ўзбекистон орқали амалга оширилаётган транзит юк ташувларининг ўсиши фонида ерости логистикасини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Абдураҳмонов бу стратегияни мамлакатнинг Осиё ва Европа ўртасидаги савдо йўллари чорраҳаси сифатидаги тарихий ролига ишора қилиб, “замонавий Ипак йўлини қуриш” деб атади.
“Бир пайтлар хорижий инвесторлар Ўзбекистонни Покистон деб ўйлашар эди. Ҳозир эса ўзбек компаниялари учун бизнес юритишнинг айни вақти”, — деди Абдураҳмонов.
37 ёшли Абдулазиз Абдураҳмонов Сентрум компаниясини Узбекистан Аирвайс'даги олти йиллик фаолиятидан, хусусан, тижорат директори лавозимидан кетганидан сўнг асос солган. Унинг сўзларига кўра, компания Тошкент марказидаги майдони 29 квадрат метр бўлган офисда иш бошлаган ва у ердаги илк жиҳоз уйидан олиб келинган диван бўлган.
Дастлабки икки йил давомида Сентрум авиаюкларни экспедиторлик қилиш билан шуғулланган: бир нечта мижозларнинг юкларини бирлаштириб, уларни ташиш учун самолётларни ижарага олган. Пандемия давридаги талабнинг ўсиши компанияга 2022-йилда ўзининг биринчи самолёти — Боеинг 747−200 °Ф юк кемасини харид қилиш имконини берган. Тахминан бир йил ўтгач, ушбу эскирган юк кемаси сотиб юборилган ва компания янгироқ самолётларни ижарага олишга ўтган.
Ҳозирда Сентрум юк ва йўловчи авиакомпаниялари, туристик компания, логистика марказлари, портлар ва темирйўл вагонларини бошқармоқда. Блоомберг маълумотларига кўра, 2025-йилда гуруҳнинг даромади 1 миллиард долларни ташкил этди, ходимлар сони эса 5000 нафарга етди.
Хабарларга кўра, компания Ўзбекистон авиаюк бозорининг 40% дан ортиғини ва йўловчи ташиш бозорининг 30% гача қисмини назорат қилади. Абдураҳмонов келгуси йил давомида бу улушни 50% гача ошириш ниятида эканини маълум қилди.
Сентрум, шунингдек, Хитой ва Европани Марказий Осиё ҳамда Кавказ орқали боғлайдиган Ўрта коридор бўйлаб мултимодал юк терминаллари тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Компания темирйўл вагонлари ва юк машиналари паркини кўпайтириш, шунингдек, Каспий денгизи орқали юк пароми қатновини ривожлантириш ниятида.
Гуруҳнинг 2026−2027-йиллардаги инвестициялари 100 миллион доллардан ошиши кутилмоқда. Сентрум бу маблағнинг ярмидан кўпини молиявий институтлар ва соҳа ҳамкорлари ҳисобидан жалб қилишни режалаштирмоқда.
Гуруҳ Тошкентдан тахминан 100 км узоқликда Ўзбекистондаги энг йирик ички логистика маркази (ёки қуруқ порт)ни бошқаради ва пойтахтнинг келажакдаги аеропорти ёнида янада йирик обьектни қурмоқда. Компания аллақачон мамлакатдаги энг йирик контейнер платформ

