Маҳаллий

Centrum Air Тошкентдан Ҳайдарободга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

28 сентябрдан бошлаб Centrum Air Тошкент ва Ҳайдаробод ўртасида ҳафтасига икки марта тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди.

Centrum Air Тошкентдан Ҳайдарободга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Centrum Air авиакомпанияси 28 сентябрдан бошлаб Тошкент ва Ҳайдаробод ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Ушбу янги йўналиш бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси хабар бермоқда.

Янги авиайўналиш Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги транспорт алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги туристик алмашинувни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган.

Тўғридан-тўғри рейслар Жанубий Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан келувчи сайёҳлар учун Тошкентга саёҳат қилишни янада қулайлаштиради. Янги йўналишнинг ишга туширилиши сайёҳлар оқимининг ўсишига ва ишбилармонлик алоқаларининг ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Ҳайдаробод — Ҳиндистон жанубидаги йирик шаҳар ва Телангана штатининг пойтахти ҳисобланади. У мамлакатнинг технологик марказларидан бири сифатида танилган бўлиб, ундаги тарихий меъморчилик замонавий ишбилармонлик ва IT-инфратузилма билан уйғунлашиб кетган.

Тошкент ва Ҳайдаробод ўртасида тўғридан-тўғри авиаалоқанинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги туристик, ишбилармонлик ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.