Маҳаллий

Centrum Air Самара — Тошкент рейсига йўловчининг қўйилмаганига изоҳ берди

Centrum Air Самара — Тошкент рейсига қўйилмаган блогер komil_vlogs’нинг хабарига изоҳ берди. У борткузатувчидан фақат ўзбек тилида гапиришни илтимос қилганини даъво қилган. Компания эса эркак ўзини агрессив тутганини маълум қилди. Инстаграмдаги видеосида у борткузатувчилар ҳақида ҳақоратли фикрлар билдирган.

Centrum Air Самара — Тошкент рейсига йўловчи нима сабабдан қўйилмаганига изоҳ берди

Centrum Air авиакомпанияси 5 октябрь куни C6468 Самара — Тошкент рейси билан учган блогер komil_vlogs’нинг борткузатувчидан у билан ўзбек тилида гаплашишни сўраганидан кейин бортга қўйилмагани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди.

«Centrum Air — кўп миллатли Ўзбекистонда ташкил этилган ва ривожланаётган авиакомпания. Барча борткузатувчиларимиз ўзбек, рус ва инглиз тилларини билишади ва йўловчилар билан улар учун қулай тилда мулоқот қилишади», — деб хабар берди ташувчи матбуот хизмати.

Авиакомпаниянинг билдиришича, йўловчи «борткузатувчига нисбатан ўзини тажовузкор тутган: қўпол шаклда талаблар қўйган, ходимни ҳақорат қилган ва йўловчиларни бортга чиқариш вақтида унинг ишига тўсқинлик қилган».

«Бундай хатти-ҳаракатлар бортдаги хавфсизлик ва тартибга таҳдид солиши мумкин эди, шу сабабли ҳаво кемаси командири йўловчини парвозга қўймаслик ҳақида қарор қабул қилди. Биз бу қарорни тўлиқ асосли деб ҳисоблаймиз», — дея маълум қилди Centrum Air.

«Ҳодисанинг барча тафсилотлари ҳужжатлаштирилган. Авиакомпания ушбу фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда», — дея қўшимча қилди компания.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.