Маҳаллий

“Бюрократияга стоп” – қоғозбозликка барҳам бериш бўйича таклифлар қабул қилинади

Нега битта ишни битириш учун идорама-идора юришимиз керак? Нега давлатнинг ўз базасида бор маълумотни яна биздан қоғозда талаб қилишади? Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигининг «Бюрократиясиз Ўзбекистон» ташаббуси ватандошларни қоғозбозлик билан курашишда ҳамкорликка чорламоқда.

“Бюрократияга стоп” – қоғозбозликка барҳам бериш бўйича таклифлар қабул қилинади

Ҳар сафар «яна бир ҳужжат олиб келинг», «эртага келинг» деган гапни эшитганимизда вақтимиз кетади, ишимиз қолади. Аммо бу талабнинг ўзи зарурми, уни бекор қилишнинг иложи йўқми?

Энди фуқаролар ва тадбиркорлар айнан шундай ортиқча талабларни ўзгартириш юзасидан таклиф билдиришлари мумкин. Ўзбекистонда «Бюрократиясиз Ўзбекистон» ташаббуси йўлга қўйилди. Мақсад — одамларни овора қилаётган тартибларни уларнинг ўзидан эшитиб, соддалаштириш.

Сиз ҳам ишингизни битиришда қоғозбозлик ёки ортиқча талабларга дуч келганмисиз?

Қайси тартиб сизни овора қиляпти? У қанча вақтингиз ва маблағингизни олмоқда? Уни қандай соддалаштириш мумкин? Аниқ мисоллар билан ёзинг.

Таклифлар йигирманчи ноябргача қабул қилинади. Сизнинг таклифингиз кўпчиликни қийнаётган муаммони ҳал қилишга асос бўлиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.