БЙД тормоз педалидаги носозлик сабаб қарийб 200 мингта электромобилни чақириб олмоқчи

БЙД тормоз педалидаги нуқсон сабаб қарийб 200 минг электромобилни чақириб олади
Хитойнинг электромобил ишлаб чиқарувчиси БЙД тормоз педалида аниқланган носозлик туфайли қарийб 200 минг автомобилни қайтариб олади. Муаммо 2014–2022-йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган машиналарга тегишли. Компания нуқсонни бепул бартараф этишини билдирди.
БЙД шу йилларда ишлаб чиқарилган 183 211 та Танг кроссовери ва Қин седанини чақириб олади. САМР маълумотига кўра, муаммо тормоз педалининг чекловчи қопламаларида (стоппер пад) аниқланган. Маълум бўлишича, бу қисмлар ёрилиб кетиши ёки жойидан силжиши мумкин. Айрим ҳолатларда шу сабаб тормоз педали босилмаган бўлса ҳам, стоп-чироқлар узлуксиз ёниб туриши эҳтимоли бор. Регуляторнинг айтишича, бундай нуқсон йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини чалғитиб, авария хавфини келтириб чиқариши мумкин.
БЙД барча автомобиллардаги носоз детални ваколатли дилерлар орқали бепул алмаштириб беришини маълум қилди.
Бу носозлик рул кучайтиргичининг ишдан чиқишига ҳам олиб келиши мумкин. Улар ҳам муаммони бепул бартараф этишга ваъда берган.
Бундан аввал, 2025-йил октябр ойида БЙД ўз электромобилларини кенг кўламда чақириб олишни бошлаганди. Ўшанда ёнғин чиқишига сабаб бўлувчи хавфсизлик муаммолари туфайли 115 мингта машина сервисга қайтарилиши айтилган. Бундан ташқари, аккумуляторларда носозликлар юзага келиб, уларнинг қуввати пасайган. Реутерс ўша ҳолатни БЙД тарихидаги энг йирик чақириб олиш деб атаганди.

