Иқтисодиёт

БЙД э-Мобилитй Феста Спесиал Оффер 2026

2026-йил 1–4-октабр кунлари Ташкент Ситй Паркъда БЙД э-Мобилитй Феста 2026 фестивалининг учинчи мавсуми бўлиб ўтади. Тадбир БЙДънинг янги энергия автомобиллари, технологик намойишлари, моделлар экспозициялари, интерактив зоналари ва тест-драйв имкониятларини бир майдонда бирлаштиради.

**БЙД э-Мобилитй Феста Спесиал Оффер 2026**

Фестивал меҳмонларга замонавий электр ва плуг-ин гибрид технологиялар билан яқиндан танишиш, автомобилларни таққослаш, мутахассислардан маслаҳат олиш ҳамда харид бўйича кейинги амалий қадамларни тадбир жойининг ўзида режалаштириш имконини беради.

БЙД э-Мобилитй Феста Спесиал Оффер доирасида 1-октабрдан бошлаб БЙД ЧАЗОР УзПриде ва БЙД ЮАН УП ДМ-и моделлари учун махсус молиялаштириш шартлари амал қилади. Таклиф мижозларга тўлов усулларини ўз харид режаларига мос равишда танлаш имконини беради.

Бошланғич тўлов миқдори 25% дан 60% гача бўлиб, 12 ва 18 ой муддатларда исталган бошланғич тўлов билан 0,0% устама асосида бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

Шунингдек, 40% бошланғич тўлов билан 24 ойга, 50% бошланғич тўлов билан 30 ойга ҳамда 60% бошланғич тўлов билан 36 ойгача 0,0% устама асосида бўлиб тўлаш шартларидан фойдаланиш мумкин.

Фестивал ҳудудида дилерлик тармоғи ва молиявий ҳамкорлар вакиллари мижозларга модел, комплектация, бошланғич тўлов, муддат ва ариза топшириш жараёни бўйича маслаҳат беради.

Таклиф БЙДънинг барча расмий дилерларида амал қилади. Мижозлар фестивал давомида автомобил билан танишиш, тест-драйвга ёзилиш ва танланган модел бўйича молиялаштириш вариантини аниқлаштириш имкониятига эга бўладилар.

БЙД э-Мобилитй Феста 2026 фестивалида БЙД СЕАЛИОН 6 ЭВ ва БЙД Ти 7 моделларининг Ўзбекистон бозоридаги дастлабки намойиши, ЯНГВАНГ У9 электр суперкари, ДЕНЗА Б5 ва Б8 йўлтанламаслари, шунингдек, БЙДънинг танилган ва кутилаётган моделлари тақдим этилади. Тадбир форматида автомобил экспозицияси, технологик зоналар, интерактив майдонлар ва кечки саҳна дастурлари жамланган.

Фестивалнинг учинчи мавсуми БЙДънинг Ўзбекистондаги янги мобиллик экотизимини кенг аудиторияга яқинлаштиришга қаратилган. Бу формат меҳмонларга технологияни кўриш, автомобилни ҳис қилиш ва харид жараёнини тушунарли молиявий ечимлар билан давом эттириш имконини беради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.