Маҳаллий

Бухоронинг тарихий қисмида йўловчи ташишга мўлжалланмаган воситалар ҳаракати чекланади

Арк қўрғонидан Пойи калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси бўйлаб, Лаби-ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудда электроскутер, рикша, мопед, 4 ғилдиракли велосипед, электросамокат, картинг, от ва туяда ҳаракатланиш чекланади.

Бухоронинг тарихий қисмида йўловчи ташишга мўлжалланмаган воситалар ҳаракати чекланади

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида йўловчи ташишга мўлжалланмаган воситалар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Бухоро шаҳри ҳокимининг қарорида белгиланган.

Айрим ҳолларда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар соғлиғига, экскурсантларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид солувчи, маданий мерос обьектлари ҳудудида рухсат этилмайдиган йўловчи ташиш воситаларида ҳаракатланиш оқибатида зарар етказиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бухоро шаҳрининг Арк қўрғонидан Пойи калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси бўйлаб, Лаби-ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудида фуқаролар ва айрим юридик шахслар томонидан йўловчи ташишга мўлжалланмаган ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайдиган ҳаракатланиш воситалари сони кескин ошган.

Бунинг натижасида йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида тартибсиз ҳаракатланишлар, ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишига хавф туғдираётгани ҳамда пиёдаларнинг соғлиғига шикаст етказилиши билан боғлиқ ҳолатларга йўл қўйилган.

Қарорга кўра, Арк қўрғонидан Пойи калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси бўйлаб, Лаби-ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудда қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган йўловчи ташиш ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари, жумладан электроскутер, рикша, мопед, 4 ғилдиракли велосипед, электросамокат, картинг, от ва туяда ҳаракатланишини чеклашга оид барча кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилади.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўловчи ташиш бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган воситалар орқали йўловчи ташишга йўл қўйилиши ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Қарор 2026-йил 1-октабрдан бошлаб кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.