Маҳаллий

Бухорода талаба қизга шилқимлик қилган тютор уч суткага қамалди

Бухорода талаба қизга шилқимлик қилган тютор уч суткага қамалди

Бухорода тунда талаба қизга қўнғироқ қилиб, уни оралиқ назоратлардан ўтказиб қўйишини айтган ҳолда шилқимлик қилган университет тютори 3 суткага қамалди.

Воқеа 2026-йил 14-август куни тахминан соат 22:00 да содир бўлган. Бухоро шаҳридаги университетлардан бирида тютор сифатида ишловчи А.А. ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳдаги талабага қўнғироқ қилган. Суҳбат чоғида у қизни оралиқ назоратлардан ўтказиб қўйишини айтиб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Қиз эркакнинг гапларидан чўчиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишини билдирган. Шунга қарамай, А.А. қўнғироқ қилишда давом этиб, талабанинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи номақбул сўзларни ишлатган.

Тютор судда қилмишини тан олган. У ўша куни маст бўлгани сабабли талабага бундай таклиф билан чиққанини айтган. Шунингдек, қиздан кечирим сўрагани ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирган.

Қиз ўртада аввал ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаганини айтиб, тюторга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди А.A.ni Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топган. Унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.