Маҳаллий

Бухорода Сомонийлар даврига оид ганч панел қолдиқлари аниқланди

Бухородаги Шаҳристон ёдгорлигида Сомонийлар даврига (ИХ-Х асрлар) оид жоме масжидининг ганч панел қолдиқлари аниқланди. Тўлиқ ва яхши сақланмаган панел реставрация ва консервация қилинмоқда. У Сомонийлар даври меъморчилигини ўрганишда муҳим илмий манба ҳисобланади.

Бухорода Сомонийлар даврига оид ганч панел қолдиқлари топилди

Бухоро шаҳридаги Шаҳристон археологик ёдгорлигида Сомонийлар даврига (ИХ-Х асрлар) мансуб жоме масжидининг меъморий безаклари таркибига кирувчи, куфий ёзувлар битилган ганч панел қолдиқлари аниқланди.

Бу топилма Ўзбекистон-АҚШ халқаро археологик экспедицияси олиб борган тадқиқотлар жараёнида қўлга киритилди. Археологик изланишларда Ўзбекистон ва АҚШ мутахассислари билан бирга Россия ва Эрон археологлари, рассомлар, чизмачилар ҳамда “Бухоро” давлат музей-қўриқхонаси ходимлари ҳам қатнашмоқда.

Экспедиция раҳбари Жамолиддин Мирзаҳмедовнинг айтишича, аниқланган ганч панел қолдиқлари тўлиқ ва яхши сақланган ҳолатда сақланиб қолмаган. Шу боис топилмани асраб қолиш мақсадида мутахассислар томонидан реставрация ва консервация ишлари амалга оширилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, ушбу топилма Бухоронинг Сомонийлар даври меъморчилиги, айниқса ганч ўймакорлиги ва эпиграфик безак анъаналарини ўрганишда муҳим илмий манба саналади.

Ҳозирда Шаҳристон археологик ёдгорлигида археологик тадқиқотлар билан бирга аниқланган меъморий ганч безакларини мустаҳкамлаш, консервация қилиш ва илмий жиҳатдан ўрганиш ишлари ҳам давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.