Маҳаллий

Бухорода иссиқ сабаб барча боғчалар вақтинча ёпилди

Бухоро вилоятида 15&ндаш;17 июл кунлари ҳаво ҳарорати 44&ндаш;45 даражагача ко&лсқуо;тарилиши кутилгани сабабли барча бог&лсқуо;чалар фаолияти то&лсқуо;хтатилди.

Бухорода иссиқ ҳаво сабабли барча боғчалар вақтинча ёпилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилоятида 15 июлдан 17 июлгача ҳаво ҳароратининг ғайриоддий даражада юқори бўлиши муносабати билан барча мактабгача таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

Идоранинг хабарига кўра, жорий ҳафтада ҳудудда ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Ушбу қарор мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек, ўта юқори ҳароратнинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Чекловлар вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасаларига татбиқ этилади.

Давлат мактабгача таълим муассасалари белгиланган тартибда 20 июлдан ўз фаолиятини қайта бошлайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.