Маҳаллий

Бухоро вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

2024 йил октябридан буён Бухоро вилояти ССБ раҳбари бўлган Элёр Олтиев ўрнини Муҳсин Ражабов эгаллади.

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан, Муҳсин Мансурович Ражабов ушбу бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

У 2024-йил октябр ойидан бери бу лавозимда фаолият юритган Элёр Олтиевнинг ўрнини эгаллади.

Муҳсин Ражабов 2002-йилда Бухоро давлат тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2004-йилда эса клиник ординатурани тамомлаган.

У ўз меҳнат фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида нейрохирург сифатида бошлаган. Кейинчалик ушбу муассасада бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари – бош шифокор лавозимларида ишлаган.

Тиббиёт фанлари номзоди бўлган М. Ражабов ушбу тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тажрибали мутахассис ўз фаолияти давомида Полша, Россия, Жанубий Корея каби бир қатор хорижий давлатларда малака оширган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.