Бухоро, Қўқон ва Тошкентдаги янги маълумотлар марказлари жаҳон миқёсида эътироф этилди
Уптиме Институте халқаро сертификатлаштириш институти Узтелесом компаниясининг Бухоро, Қўқон ва Тошкент шаҳарларидаги тижорий маълумотлар марказлари лойиҳаларининг юқори даражадаги ишончлилиги ва узлуксиз ишлашини тасдиқлаб, уларга Тиер ИИИ мақомини берди. Миллий ИТ-ечимлар етказиб берувчисининг Бухоро ва Қўқондаги янги инфратузилма обьектлари Тошкентдан 300 км дан ортиқ масофада жойлашган бўлиб, мамлакатда пойтахтдан энг узоқдаги маълумотларга ишлов бериш марказларига айланди.

Бухоро, Қўқон ва Тошкентдаги янги маълумотлар марказлари халқаро миқёсда эътироф этилди
Худди шу хизматлар Тошкентдаги янги маълумотлар марказида ҳам йўлга қўйилади.
УзСлоудънинг географик жиҳатдан тақсимланган инфратузилмаси бешта маълумотларни қайта ишлаш марказини (МҚИМ) ягона булутли контурга бирлаштиради. Муҳим ИТ-тизимлар учун фавқулодда вазиятдан кейинги тиклаш бўйича қўшимча хизмат — ДРааС (Дисастер Ресоверй ас а Сервисе) ҳам мавжуд. У захира майдончаси, маълумотлардан нусха олиш ва бизнес талаблари асосида олдиндан созланган тиклаш режасини ўз ичига олади. Жумладан, ушбу режа қанча маълумот йўқотилиши мумкинлигини ва тизим қайси муддатда тикланиши кераклигини белгилаб беради. Шу тариқа компаниялар ягона булут доирасида ишончли, фалокатларга чидамли архитектурага эга бўлади.
Уптиме Институте томонидан берилган Тиер ИИИ мақоми маълумотлар марказининг барча асосий муҳандислик тизимлари захираланганини тасдиқлайди. Хизматлар узлуксизлиги ва носозликларга чидамлиликни таъминлаш учун МҚИМ қўшалоқ совитиш ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек захира тармоқ каналлари билан жиҳозланган. Шаҳар электр таъминоти узилиб қолса, узлуксиз қувват манбалари ва дизел-генераторлар ишга тушади. МҚИМ ҳамда унда жойлашган жисмоний ёки булутли ИТ-инфратузилма ўз фаолиятини узилиш ва тўхташларсиз давом эттиради.
Маълумотлар марказларининг жисмоний хавфсизлиги ўта муҳим ИТ-инфратузилма обьектларига қўйиладиган талабларга тўлиқ мос келади. Уларнинг ҳудудида кеча-ю кундуз кириш назорати ва видеокузатув йўлга қўйилган, узлуксиз мониторинг олиб борилади ҳамда автоматик газли ёнғин ўчириш тизими ўрнатилган.
“Тиер ИИИ сертификатларининг олиниши – бу халқаро эътироф, шунингдек, Узтелесомънинг мамлакат рақамли инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлари натижасидир. Биз учун бу “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида давлат томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш йўлидаги навбатдаги қадамдир. Биз жисмоний маълумотлар марказлари тармоғини ҳамда улар асосидаги УзСлоуд булутли платформасининг ҳисоблаш имкониятларини кенгайтирмоқдамиз. Яратилган ресурслар захираси ҳар қандай миқёсдаги ИТ-лойиҳа барқарор ишлашини таъминлаш имконини беради”

