Иқтисодиёт

Бухгалтерияда вақтни тежашнинг янги йўли: банк операциялари, ҳужжатлар ва ҳисоботлар - барчаси ягона тизим, Кеепинғда

Бухгалтерия ҳисобида вақтнинг катта қисми ҳар доим ҳам бевосита ҳисоб-китобларга сарфланмайди. Маълумотларни турли дастурларга киритиш, Эхсел файлларини солиштириш, банк операцияларини текшириш, электрон ҳужжатлар билан ишлаш ва ҳисобот учун зарур маълумотларни йиғиш ҳам бухгалтернинг кундалик вазифалари сирасига киради. Ўзбекистонда ишлаб чиқилган Кеепинг платформаси ушбу жараёнларни ягона тизимга жамлаш орқали бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришни таклиф қилмоқда.

Бухгалтерияда вақтни тежашнинг янги усули: банк операциялари, ҳужжатлар ва ҳисоботлар — барчаси Кеепинғда ягона тизимда

Бухгалтерия ҳисобида вақтнинг катта қисми ҳар доим ҳам тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларга кетмайди. Маълумотларни турли дастурларга киритиш, Эхсел файлларини таққослаш, банк операцияларини текшириш, электрон ҳужжатлар билан ишлаш ва ҳисобот учун керакли маълумотларни йиғиш ҳам бухгалтернинг кундалик вазифалари қаторига киради.

Кеепинг платформаси ана шу жараёнларни ягона тизимга бирлаштириш орқали бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришни таклиф этмоқда.

Бухгалтерия деганда кўпчиликнинг хаёлига ҳисоботлар, жадваллар ва рақамлар келади. Аммо бизнес жараёнларида бухгалтернинг кундалик фаолияти фақат ҳисобот тайёрлаш ва топшириш билангина чекланмайди. Савдо операцияларини қайд этиш, ҳисоб-фактуралар билан ишлаш, банк маълумотларини текшириш, ходимлар иш ҳақини шакллантириш, ҳужжатларни расмийлаштириш, солиқ ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш каби вазифалар ягона молиявий тизимнинг турли қисмларидир.

Муаммо шундаки, бу жараёнлар кўпинча бир-биридан ажралган ҳолда бажарилади. Бир маълумот Эхсел файлида, бошқаси алоҳида дастурда, электрон ҳужжатлар бошқа платформада, банк операциялари эса яна бошқа тизимда бўлиши мумкин. Натижада бухгалтернинг вақти бевосита ҳисоб-китобларга эмас, балки маълумотларни бир жойдан бошқасига кўчириш, текшириш ва солиштиришга сарфланади. Қўлда киритиладиган ҳар бир қўшимча маълумот эса хатолик эҳтимолини янада оширади. Айнан шу нуқтада бухгалтерия жараёнларини автоматлаштириш ва уларни ягона тизимда бирлаштириш зарурати юзага келади.

Бухгалтерия битта тизимга жамланса нима ўзгаради?

Кеепинг платформасининг асосий консепсияси бухгалтерия жараёнларини алоҳида дастурларга бўлиб юбормасдан, уларни ягона тизимда бошқаришга таянади. Платформада савдо операциялари, пул маблағлари, активлар, ходимлар ва иш ҳақи, ҳисоботлар, ижара шартномалари ҳамда бухгалтерия ҳисобининг бошқа йўналишлари билан ишлаш имконияти мавжуд. Бу эса бухгалтерга кундалик жараёнларни бир нечта дастур ўртасида тақсимламасдан, ягона онлайн муҳитда ташкил этиш имконини беради. Бундан ташқари, Кеепинг фойдаланувчилари электрон ҳужжатлар алмашинувидан ҳам қўшимча тўловларсиз фойдаланишлари мумкин. Яъни платформадан фойдаланувчи ҳар бир мижоз Ўзбекистондаги энг йирик расмий электрон ҳужжат операторларидан бири бўлган

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.