Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпионларига 200 минг доллардан берилади
Президент қарорига кўра, катталар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида олтин медални қўлга киритганлар 200 минг, кумуш медал эгалари 100 минг, бронза соҳиблари эса 50 минг доллардан мукофот пули олади. Уларнинг тренерларига эса мос равишда 50, 25 ва 12,5 минг доллардан берилади.

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпионларига 200 минг доллардан берилади
«Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–346-сон президент қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб чиққан ёки совринли ўринларни эгаллаган Ўзбекистон шахматчиларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори оширилади.
Рағбатлантириш чоралари спортчилар билан бир қаторда уларнинг тренерларини ҳам қамраб олади. Яъни халқаро мусобақаларда натижа кўрсатган шахматчиларнинг мураббийларига тўланадиган бир марталик мукофотлар ҳам кўпайтирилади.
Ҳужжатга мувофиқ, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари қуйидагича белгиланди:
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (катталар): олтин – 200 минг АҚШ доллари (бунгача БҲМнинг 2 минг баравари – 880 млн сўм эди); кумуш – 100 минг доллар (бунгача БҲМнинг 1 минг баравари – 440 млн сўм эди); бронза – 50 минг доллар (бунгача БҲМнинг 500 баравари – 220 млн сўм эди).
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (ёшлар): олтин – 20 минг доллар; кумуш – 10 минг доллар; бронза – 5 минг доллар.
ФИДЕ таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар: олтин – 15 минг доллар (бунгача БҲМнинг 300 баравари – 132 млн сўм эди); кумуш – 7,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 150 баравари – 66 млн сўм эди); бронза – 3 минг 750 доллар (бунгача БҲМнинг 75 баравари – 33 млн сўм эди).
ФИДЕ таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар: олтин – 10 минг доллар (бунгача БҲМнинг 70 баравари – 30 млн 800 минг сўм эди);

