Спорт

“Бунёдкор”ни тарк этган Илёс Зейтуллаев “Каттақўрғон” бош мураббийи этиб тайинланди

“Бунёдкор”ни тарк этган Илёс Зейтуллаев “Каттақўрғон” бош мураббийи этиб тайинланди

Самарқанднинг “Каттақўрғон” клуби Илёс Зейтуллаев билан келишувга эришди.

“Жамоа мухлисларига бош мураббий вазифасини эндиликда Илёс Зейтуллаев бажаришини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Италияда ўтказган 44 ёшли мутахассис аввалроқ Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидан истеъфога чиққан эди. “Қалдирғочлар” молиявий муаммоларга дуч келган ва Суперлигада кетма-кет тўққизта учрашувда мағлуб бўлган эди.

Мутахассис 2024-йил апрел ойида Тошкент жамоасида бош мураббий ёрдамчиси сифатида иш бошлаган. Ўша йилнинг кузида эса жамоа бош мураббийи этиб тайинланган.

Маълумот учун, “Каттақўрғон” жорий мавсумда Ўзбекистон Пролигасида иштирок этмоқда. Самарқанд клуби 18-турдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.