Лайфстайл

Букер мукофотига номзодларнинг қисқа рўйхати эълон қилинди

Букер 1969-йилда таъсис этилган, адабиёт йўналишидаги энг нуфузли мукофотлардан саналади

Букер мукофотига номзодларнинг қисқа рўйхати маълум қилинди

Лондонда Букер мукофотига даъвогарларнинг шорт-листи, яъни қисқа рўйхати эълон қилинди.

Аввалги йиллардаги лауреатлар — ямайкалик Марлон Жеймс ва шотланд-америкалик ёзувчи Дуглас Стюарт бу сафар ҳам ғолиблик учун номзодлар қисқа рўйхатидан ўрин олди.

Жеймс бу йил «Тҳе Дисаппеарерс» («Йўқолувчилар») романи билан, Стюарт эса «Жоҳн оф Жоҳн» («Жон, Жоннинг ўғли») китоби билан янги номзодлар сафидан жой олди.

Марлон Жеймс 2015-йилда «Етти қотилликнинг қисқача тарихи» романи учун ушбу мукофотни олган эди, Дуглас Стюарт эса 2020-йилда «Шагги Бейн» номли дебют асари билан Букер мукофотига сазовор бўлган.

Мукофотга даъвогарлар орасида, шунингдек, америкалик ёзувчи ва бир қатор адабий мукофотлар соҳибаси Элизабет Страут ҳамда британиялик муаллифлар — М. Жон Ҳаррисон, Люк Кеннард ва Ребекка Перри ҳам бор.

Июл ойида эълон қилинган лонг-листдаги еттита асар рўйхатдан чиқиб кетди.

Ҳакамлар ҳайъати раиси Мери Бирднинг сўзларига кўра, Букер мукофотининг якуний олтита даъвогарини танлаш «юмшоқ қилиб айтганда, осон бўлмади».

«Замонавий инглиззабон бадиий адабиёти ҳам эътироф этилган, ҳам янги истеъдодларга бой», — деди у.

Букер мукофоти ғолиби 9-ноябр куни эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили энг яхши роман муаллифига 50 минг фунт стерлинг топширилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.