Бугун Тошкентда ва Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
Ҳаво ҳарорати 30-35 даражани ташкил этади

Бугун Тошкентда ва Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз, жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат эрталаб Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35 даража бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлиши, эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз, жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража бўлади.

