Бугун Тошкент ва Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Мамлакатнинг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин

Бугун Тошкент ва Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, бироқ кечга бориб Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с бўлади. Ҳарорат 21-26 даража атрофида бўлади.
Тошкентда кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун эса бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18 даража бўлади.

