Бугун Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 35-йиллигига бағишланган тантанали тадбирда қатнашади
Президент, шунингдек, «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев бир қатор муҳим тадбирларда иштирок этади. Дастлаб, давлат раҳбари «Шаҳидлар хотираси» хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини хотирлаш маросимида қатнашади. Шундан сўнг, «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтади.
Куннинг иккинчи ярмида Президент Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этади ва Ўзбекистон халқини ушбу қутлуғ сана билан табриклайди.
Маълумот учун, ўтган йили Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тантанали тадбир 29-август куни ўтказилган эди.

