Бугун Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 25-27 даража бўлади

Бугун Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Фарғона водийсида ва кечқурун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража бўлади.

