Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ҳаво ҳарорати кўтарилиб, жанубда 32 даражагача бўлиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи айрим жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража, жанубда эса 32 даражагача кўтарилади.
Тошкентда ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, айрим пайтларда 10-12 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-27 даража атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20 даража бўлади.

