Маҳаллий

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 15 даражагача тушиши мумкин

Фақат Фарғона водийсида ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 15 даражагача пасайиши мумкин

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсида ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда у кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади, айрим ҳудудларда шамол 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15–20 даража атрофида бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 17–19 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Сел ва сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10–15 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.