Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 33 даражагача исийди

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 33 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-33 даража бўлади.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.

