Маҳаллий

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 33 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 33 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли, жойларда ўзгарувчан ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги маълум қилинди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28-33 даражани ташкил этади.

Тошкентда кам булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги прогноз қилинмоқда. Шамол шимол-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан ҳаво бўлиши, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.