Бугун Ўзбекистон бўйича нисбатан салқин об-ҳаво кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда нисбатан салқин об-ҳаво кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузи ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати — 27-32 даража бўлади.
Пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/с. Ҳарорат 29-31 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.

