Бугун Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво кутилмоқда
Фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Бугун Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кутилмоқда
Ўзгидромет хабарига кўра, кундузи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати — 22-27 даража илиқ.
Пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с. Ҳарорат — 25-27 даража илиқ.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, бироқ Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с. Ҳаво ҳарорати — 13-18 даража илиқ.

