Маҳаллий

Бугун Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади

Бугун Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат 28-33 даража бўлади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.