Маҳаллий

Бугун айрим ҳудудларда ҳарорат 36 даражагача тушиши кутилмоқда

Жанубий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши мумкин

Бугун мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 36 даражагача пасайиши прогноз қилинмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с ни ташкил этади, айрим жойларда эса 13-18 м/с гача кучайиши, шунингдек, чанг-тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида бўлади, жанубий ҳудудларда эса 41-43 даражагача кўтарилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/с бўлади. Ҳарорат 36-38 даража оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26-31 даража атрофида бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.