Маҳаллий

«Бу ислоҳотларимизга берилган баҳо» – президент Россиядан қайтиб келган аёл билан суҳбати ҳақида

Президент Андижонга ташриф вақтида анча йиллар Россияда ишлаб юрган, лекин энди Ўзбекистонга қайтиб, бу ерда яхшироқ даромад қилаётгани, фарзандларидан бирини ўқишга киритганини айтиб берган аёл билан суҳбати ҳақида гапириб берди.

«Бу ислоҳотларимизга берилган баҳо» – президент Россиядан қайтиб келган аёл билан суҳбати ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифи чоғида ҳудуддаги вазият ва ечимини кутаётган масалалар юзасидан фикр билдирар экан, сўнгги кунларда кам ухлаётганини айтди.

Давлат раҳбари Андижонда ҳаво яхши эканини, бироқ ҳудудда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар кўплиги сабабли хаёллари уни безовта қилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, президент кеча суҳбатлашган оқсоқоллардан бирининг «Нотинч дунёда тинч мамлакат бор – Ўзбекистон» деган сўзларини алоҳида қайд этди.

«Сиёсатдан йироқ одам, лекин юрагидаги бор гапни гапирди. Мен жуда хурсанд бўлдим», – деди президент.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот вақтида кеча бир аёл билан бўлган суҳбатни ҳам эслади:

«Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди.

Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи – “Бу ерда даромадим анча юқори”, дегани бўлди», – деди давлат раҳбари.

Президент яна бир жиҳат ўзини хурсанд қилганини айтиб, аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирганини таъкидлади.

«Мен ундан: “Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?” деб сўрадим. Бутун зал “Ҳеч қачон бундай бўлмаган”, деб жавоб берди.

Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?» – деди Шавкат Мирзиёев.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.