Лайфстайл

БЦ гуруҳи аъзолари “Гремми” тақдирлаш маросимига бойкот эълон қилди

БЦ гуруҳи аъзолари “Гремми” мукофотига бойкот эълон қилди. Жанубий Кореянинг машҳур БЦ гуруҳи ўзининг янги “Ариранг” албомини “Гремми” мукофотига номзод қилиб кўрсатмасликка қарор қилди. Бу ҳақда мусиқачилар ўзларининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида маълум қилишди.

Гуруҳнинг етти нафар аъзоси – РМ, Жин, Шуга, Ж-Ҳопе, Чимин, Ви ва Чонгук – ўзларининг шахсий саҳифаларида бир хил мазмундаги баёнотни эълон қилиб, мукофотда иштирок этишдан воз кечиш сабабини Осиё поп мусиқаси учун алоҳида – “Бест Асиан Поп Мусис Перформансе” (Энг яхши Осиё поп мусиқаси ижроси) йўналиши жорий этилгани билан изоҳлади.

Мусиқачиларнинг баёнотида шундай дейилади: “Биз бу йил ўз мусиқамизни “Гремми” мукофотига номзод қилиб кўрсатмасликка қарор қилдик. Умид қиламизки, мусиқамиз ҳудудлар ёки тилларга ажратилмасдан, борича қабул қилинади ва севиб тингланади. Биз билан доим бирга бўлган барчага миннатдорлик билдирамиз”.

БЦ ушбу баёнотни мукофот ташкилотчилари янги йўналишни эълон қилганидан бир ой ўтиб эълон қилди. Овоз ёзиш академияси ушбу янги йўналиш ҳақида шундай изоҳ берган: “Ушбу йўналиш Осиё бозорларида яратилган ёки кенг оммалашган, жумладан, К-поп, Ж-поп ва С-поп каби жанрларни ҳамда бир ёки бир нечта Осиё тилидан мазмунли фойдаланилган Осиё поп мусиқасини ижро этишдаги бадиий маҳоратни эътироф этади”.

БЦ гуруҳи беш марта “Гремми” мукофотига номзод бўлган, бироқ бирор марта ҳам ғолиб чиқмаган. 2021, 2022 ва 2023-йилларда жамоа “Энг яхши поп-дует ёки гуруҳ ижроси” йўналишида номзодлар қаторидан жой олган. 2023-йилда БЦънинг “Ет то Соме” қўшиғига ишланган клип “Энг яхши мусиқий видео” йўналишида ҳайкалча учун курашган, гуруҳ эса Солдплай жамоасининг “Мусис оф тҳе Спҳерес” пластинкасини ёзишда иштирок этган санъаткорлар сифатида “Йил албоми” номинациясига киритилган. 2019-йилда гуруҳнинг етти нафар аъзоси ҳам Овоз ёзиш академиясининг аъзосига айланган.

2026-йилда К-поп жанридаги қўшиқ илк бор “Гремми” ҳайкалчасини қўлга киритди. “Кей-поп: жин овчилари” мултфилмининг “Голден” деб номланган саундтреки “Визуал медиа учун энг яхши қўшиқ” йўналишида ғолиб бўлди.