Британияда 700 йил аввал сувга ғарқ бўлган сирли шаҳарча топилди

Британияда 700 йил аввал сув остида қолган сирли шаҳарча аниқланди
Буюк Британияда ғаввослар тахминан 700 йил олдин чўкиб кетган ўрта асрларга оид Шипден шаҳарчаси ҳудудида инсон қўли билан яратилган 25 та сирли обьектни топиб, уларни суратга олди.
Нашр маълумотига кўра, чақмоқтошдан бунёд этилган иншоотлар Норфолк графлигидаги Кромер соҳилидан бир неча юз метр нарида аниқланган. Шипден аҳоли пункти ХИВ аср давомида аста-секин Шимолий денгиз тубига ғарқ бўлган. 1362-йилдаги даҳшатли бўрон эса унинг қирғоқ чизиғини бутунлай вайрон қилган.
Британиялик ғаввослар чўккан шаҳар харобаларини илк бор тасвирга олиб, уларни рақамли 3Д шаклга келтирди. Улар денгиз тубида ХИВ асрга оид тўғонлар ёки қадимий пристаннинг бир қисми бўлиши мумкин бўлган тош бинолар ҳамда сувости иншоотларини аниқлади.
Шунингдек, бу топилма Чурч Роск (Ибодатхона қояси) ҳақидаги афсонани рад этди. Аввалроқ сув остида Авлиё Пётр ибодатхонаси яширинган, деб тахмин қилинар эди. Аммо топилган обьект ўрта асрларга оид қирғоқ истеҳкомининг бир қисми экани маълум бўлди.
“Кромерда ўсган ҳаммамиз доимо Чурч Роск ҳақидаги ҳикоялар билан улғайганмиз. Шу сабабли бу афсона нотўғри бўлиши мумкинлигини англаш катта қадамдир. Биз ўрта аср ҳужжатларини фаол ўрганмоқдамиз ва уларни топилмалар билан солиштиряпмиз. Ҳозирча узил-кесил хулосалар эмас, балки тахминларни илгари суряпмиз”, деди “Кромер музейи дўстлари” жамияти раиси ва лойиҳа директори Питер Стиббонс.
1888-йилда бу ерда “Виктория” сайёҳлик кемаси сув остидаги қояга урилиб, ҳалокатга учраган эди. Кейинроқ кема қолдиқлари қоянинг бир қисми билан бирга портлатилган. Бунда унинг кемалар қатновига халақит бермаслиги кўзланган. Шу жараёнда қимматли археологик обьектларга зарар етган бўлиши мумкин.
“Бизнинг дастлабки қизиқишимиз ъВикторияъ кемаси қолдиқларини топиш эҳтимоли эди. Бироқ Кромер жамоасига Шипден тарихини тушунишда ёрдам берганимиз биз учун катта ютуқ бўлди. Афтидан, Чурч Роск аслида қирғоқ истеҳкоми бўлган. Шундай экан, ибодатхонанинг ўзини қидириш давом этади”, деди катта ғаввос Ник Шиллер.
Тадқиқотлар Миллий лотерея мероси жамғармаси кўмагида Алфред Савин лойиҳаси доирасида олиб борилмоқда. Ҳозир ғаввослик мавсуми якунланган, бироқ олимлар 2027-йилда ишни давом эттирмоқчи. Топилган материаллар ва 3Д моделлар Кромер музейида ҳамда интернетда эълон қилиш учун тайёрланмоқда.
Англия ва Шотландия қироли Чарлз И га тегишли бўлган кема 1633-йилда чўкиб кетган. Бортдаги қироллик буюмлари ва санъат асарлари билан бирга топилманинг умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошиши мумкин.

