Дунё

Британия ҳукумати мусулмонларни таҳоратда камроқ сув ишлатишга чақирди

Британия ҳукумати мусулмонларни таҳоратда камроқ сув ишлатишга чақирди.

Буюк Британиянинг сув таъминотини тартибга солувчи органи (Офват) мамлакатдаги мусулмонларга таҳорат олишда сувни тежашни тавсия қилди. Шунингдек, осиёлик аҳолига гуруч ювишда камроқ сув сарфлаш маслаҳат берилди. Бу ҳақда Миддле Эаст Эе хабар берди.

Ушбу тавсиялар Офват томонидан молиялаштирилган “Эътиқодий ва турли жамоаларда сув самарадорлиги” дастури доирасида ишлаб чиқилган. Яқинда лойиҳа доирасида Соутҳ Стаффордшире Ватер компанияси, Кембриж университети илоҳиёт факултети, Кембриж марказий масжиди (Британиядаги биринчи экомасжид) ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида янги ташаббус амалга оширилди.

Кембрижда ўтказилган тажриба лойиҳаси маҳаллий мусулмонларни намоздан олдин таҳорат олиш учун бир литр сув ишлатишга ундади. Офват маълумотига кўра, кўпчилик кунига беш маҳал таҳорат олишда 12 литргача сув сарфлайди. Бир литр сувдан фойдаланиш натижасида ҳар бир киши ҳисобига кунига 55 литргача сувни тежаш мумкинлиги аниқланди. Кембриждаги бу тажриба кунига 5900 литргача сувни тежаб қолгани ҳисоблаб чиқилди.

Ташаббус муаллифлари исломий телеканаллар орқали ушбу йўриқномани кенг тарқатишни маслаҳат берди. Бироқ сув компаниялари мусулмонларни бошқаларга қараганда кўпроқ сув исроф қилишда айблагандек кўринмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирилди. Маълумот ўрнида, Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар ҳам таҳорат олиш учун бир литрдан кўп бўлмаган сув ишлатгани ҳақида қарашлар мавжуд.

Тҳе Телеграпҳ нашрига кўра, яна бир лойиҳа учун солиқ тўловчиларнинг 270 минг фунт стерлинг маблағи сарфланди. Унда 2014-йилги МастерЧеф ғолиби, машҳур ошпаз Пинг Кумбос осиёликларга гуруч пишириш ва ювишда сувни тежашни ўргатди.

ЁуТубе платформасидаги видеода Кумбос шундай дейди:

“Гуручни суви тиниқ бўлгунча 5-7 марта ювиш одат тусига кирган. Бу мени ўйлантириб қўйди: гуручни шунча кўп ювиш шартмикин? Мен гуручни бор-йўғи икки марта юваман”.

**“Солиқ тўловчилар пулини исроф қилиш”**

Танқидчиларнинг таъкидлашича, сув компаниялари оддий аҳолига дарс ўтишдан кўра, тешик қувурларни таъмирлашга кўпроқ эътибор қаратиши керак.

Июл ойида Греенпеасе УК ўтказган тадқиқотга кўра, Англия ва Уелсдаги тешик қувурлардан ҳар куни 2,87 миллиард литр сув оқиб кетади. Бу 1150 та Олимпиада ҳавзасини тўлдиришга етадиган ҳажм деганидир.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, сув компаниялари тешик қувурлар сабабли шланг билан сув сепишни тақиқлаш орқали тежаладиган миқдордан беш баравар кўп сув йўқотмоқда.

“Сув исрофини камайтириш — бу эзгу мақсад. Аммо бу ердаги энг катта муаммо солиқ тўловчилар пулининг исроф қилинаётганидир. Оила бюджетига тушаётган харажатлар шундоқ ҳам ошиб бормоқда. Улар ўз пуллари кўп йиллик диний ва маданий одатларни ўзгартиришга қаратилган ғалати лойиҳаларга сарфланаётганидан хурсанд бўлмайди”, дейди Кабинат идораси вазири Майк Вуд Тҳе Телеграпҳ нашрига.

Июн ойида Буюк Британия ҳукумати “Сувни тежайлик” номли 75 миллион фунт стерлинглик тарғибот кампаниясини бошлаган. У жамоатчиликни кундалик кичик одатларни ўзгартириш орқали ҳар кунги сув сарфини камайтиришга чақиради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.