Бўйин оғриғи: нима учун пайдо бўлади ва оғриқни бартараф этиш чоралари

**Бўйин оғриғи: Сабаблари ва даволаш чоралари**
Бўйиннинг орқа ёки ён томонида пайдо бўладиган оғриқ, у елкага ёки бошқа жойларга тарқалишидан қатъи назар, ҳар доим нохуш ҳолатдир. Айниқса, бўйинни ҳаракатлантириш қийинлашганда бу ҳолат янада безовта қилади. Хўш, бўйин соҳасида оғриқ нима учун пайдо бўлади ва уни бартараф этиш чоралари борми?
**Бўйиннинг анатомик тузилиши**
Бўйин ва бел майда умуртқа суякларидан ташкил топган бўлиб, улар устма-уст жойлашиб, умуртқа поғонасини ҳосил қилади. Бу тузилма бошни кўтариб туриш билан бирга орқа мияни ҳам ҳимоя қилади. Орқа мия танамиздаги нерв тизимини боғлайдиган асосий тузилма бўлиб, бутун танадан келадиган сигналларни, шу жумладан оғриқ ҳиссини мияга узатади.
Бел умуртқасининг етти юқори суяги бўйинни ташкил этади ва улар бўйин умуртқаси деб аталади. Суяклар бир-бирига фасет бўғинлари орқали бириккан бўлиб, мушаклар ёрдамида бошни исталган йўналишда ҳаракатлантириш имконини беради. Умуртқа суяклари ўртасида амортизатор вазифасини бажарадиган ва умуртқа поғонасининг мослашувчанлигини таъминлайдиган дисклар жойлашган.
**Симптомлар**
* **Оғриқ ва бўйиннинг қотиб қолиши:** Бўйиннинг чап ёки ўнг томонида оғриқ пайдо бўлиб, елкага ёки кўкрак соҳасининг юқори қисмига тарқалиши мумкин. Баъзан бу ҳолат қўлдаги оғриқ ёки кучсизлик билан бирга кечади.
* **Кучланиш бош оғриғи:** Бош оғриғи билан бошланиб, ноқулайлик бошнинг орқа томонига, баъзан эса қулоққа ёки кўз орқасига ўтади.
* **Ҳаракатланишда оғриқ:** Бўйинни қимирлатишда оғриқ сезилади, мушаклар сиқилади, айниқса узоқ вақт бир ҳолатда ўтирган ёки ухлаган бўлсангиз.
* **Бўйиннинг бурилмаслиги:** Бўйиннинг одатдагидек бурилмаслигини сезишингиз мумкин. Агар бўйин ва елканинг қотиб қолиши кузатилса ёки тўсатдан оғриқ турса, иккала қўлни кўтариш қийин бўлса, бу полимиялгия ревматикаси (ПМР) деб аталадиган ҳолат белгиси бўлиши мумкин. Бу мушакларнинг яллиғланиши бўлиб, 65 ёшдан ошганларда кўпроқ учрайди. Бундай аломатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
* **Бўйиннинг қотиб қолиши ёки санчиқлар:** Бўйин атрофидаги мушаклар, суяклар ёки тўқималарнинг ҳаддан ташқари босими натижасида асаб сиқилиб қолиши мумкин. Натижада бармоқларда увишиш ёки санчиқлар ҳис қилишингиз мумкин. Муаммо ўз-ўзидан ўтиб кетгач, нохуш ҳолат ҳам йўқолади. Аммо бундай аломатлар узоқ вақт сақланиб қолса, бўйин ва қўл бир неча кун оғриса, шифокорга мурожаат қилинг. У сиқилиб қолган нерв толаларининг фаолиятини фаоллаштирувчи дориларни буюриши мумкин.
* **Бўйинда қисирлаш товушлари:** Бошни қимирлатганингизда чертиш ёки қисирлаш товушини эшитишингиз ёки ҳис қилишингиз мумкин. Бу крепитус деб аталади ва у ҳаво пуфакчалари ёки бўғимдаги тўқималар суякларининг ишқаланиши натижасида юзага келади. Бу кўпинча бошқа бўғимларда ҳам содир бўлади, лекин бўйиндан чиқадиган шовқинлар қулоққа яқин бўлгани учун кучлироқ эшитилади. Бу умумий симптом бўлиб, ташвишланишга ҳожат йўқ.
* **Бўйин мушакларининг спазмлари:** Спазмлар – бу мушак ёки мушаклар гуруҳидаги кескин кучланиш бўлиб, кўпинча бунинг аниқ сабабини топиш қийин, аммо у ниҳоятда ёқимсиз ҳолатдир. Бўйинда спазмлар пайдо бўлганда, одатда, фақат бир томонда оғриқ ва қотишни келтириб чиқаради. Бу ҳолат бир неча соат ёки кун, камдан-кам ҳолларда эса бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Оғриқни енгил массаж, оғриқ қолдирувчи воситалар, илиқ ёки совуқ компресслар билан бартараф эца бўлади. Мушак спазми билан оғриганлар иссиқликни ёқтиришларини айтадилар.
**Бўйин оғриғининг сабаблари**
Бўйин оғриғи жуда кенг тарқалган бўлиб, унинг сабаблари кўп. Кўпинча оғриқ бўйинни бир хил ҳолатда узоқ вақт ушлаб турганда пайдо бўлади. Бироқ бунга бошқа омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин:
* Ухлашга халақит берадиган ташвишланиш ёки стресс.
* Умуртқа поғонаси дисклари ва бўғинлар фаолиятининг бузилиши натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган, бўйин спондилозининг кучайишига олиб келадиган бахциз ҳодисалар.
* Кўпчилик учун ноқулайлик ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлади. Бу ҳаво айланадиган жойда ўтирилганда ёки боғда ишлаётганда кузатилади. Бу ноодатий оғриқ деб аталиб, бу тур кенг тарқалган. Одатда бир неча кундан кейин ўтиб кетади.
**Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?**
Агар ноқулайлик бир неча кундан ортиқ давом эца, шифокорга мурожаат қилиш керак. Шунингдек:
* Қўл ёки оёқдаги оғриқ, санчиш, уйқусираш ёки ҳолсизланиш ҳис этганда.
* Йиқилиш ёки шикастланишдан кейинги кучли оғриқ.
* Қотиб қолиш ҳолатлари, иккала қўлни кўтаришда қийинчилик.
* Ва бошқа аломатлар: иситма, титроқ, бош айланиши, кўнгил айниши юз берса, шифокор консултацияси керак бўлади.
**Бўйин оғриғида нима қилиш керак?**
Кўпинча бўйин оғриганда нима қилиш кераклигини билмасдан саросимага тушамиз. Дарҳақиқат, оддий муолажалар ва бир ёки икки кунлик ҳордиқ хуружни бартараф этиш учун етарли ҳисобланади. Аммо муаммо узоқ вақт давом эца, шифокор ёрдамига таяниш лозим. Чунки бундай ҳолда фақат компресслар эмас, турли усуллар ёрдам беради:
* **Физиотерапия:** Улар турлича бўлиши мумкин. Ҳар қандай физиотерапиянинг малакали шифокорлар томонидан амалга оширилишига ишонч ҳосил қилиш ва уни мустақил бажармаслик талаб этилади.
* **Мануал терапия:** Барча аломатлар, оғриқ даражаси, қўлдаги оғриқни бўйинда ёки аксинча, қанча давом этишини батафсил тушунтиришдан олдин бу ишни профессионалга топшириш керак. Шунингдек, ушбу усуллар акс таъсирга эга ва уларни ўрганиш жуда муҳимдир.
**Бўйин оғриғидан қандай қутулиш мумкин?**
* Оғриқ қолдирувчи дори қабул қилинг.
* Иссиқ ёки совуқ компрессни қўлланг.
* Ухлаш учун ёстиқни паст ва мустаҳкамига алмаштиринг.
* Мослашувчанлик машқларини бажаришга ҳаракат қилинг (лекин оҳисталик билан).
* Автомобил ҳайдаш ёки велосипед миниб, бўйнингизга шикаст етказманг.
**Бўйин оғриғининг олдини олиш**
Бўйин оғриғига чалинмаслик учун, айниқса, бунга мойил бўлсангиз, қуйидаги қоидаларга амал қилинг:
* Уйқу пайтида бошингиз танангиз билан бир хил баландликда бўлиши керак. Шунинг учун паст ва қаттиқ ёстиқ танланг. Тўшак ҳам мустаҳкам бўлсин.
* Қорин билан ухламанг.
* Бўйинни узоқ вақт давомида бир хил ҳолатда ушлаб турманг – масалан, столда ўтирганингизда, оддий машқлар бажаринг.
* Мушакларингизни кучайтириш учун мунтазам равишда машқ қилинг.

