Маҳаллий

Бой маҳалладаги лавандазор: чимёнлик Илёсбек ҳикояси

Фарғона тумани Чимён қишлоғининг Бой маҳалласида яшовчи Илёсбек Нўмонов хонадонидаги 3 сотих томорқасида лаванда ўсимлиги етиштиришни йўлга қўйди. Бир йилда икки маротаба олинадиган ҳосилдан хушбўй ёстиқлар тикилиб ички бозорларга сотиляпти. Оилада 100 дан ортиқ зотдор товуқ ҳамда тўтиқушлар ҳам парвариш қилинади.

Фарғона туманининг Чимён қишлоғидаги Бой маҳалласида истиқомат қилувчи Илёсбек Нўмонов ўзининг 3 сотихлик томорқасида лаванда етиштиришни йўлга қўйди. Бир йилда икки марта ҳосил берадиган бу ўсимликдан хушбўй ёстиқлар тайёрланиб, ички бозорларга сотилмоқда. Шунингдек, унинг хонадонида 100 дан ортиқ зотдор товуқлар ва тўтиқушлар ҳам парвариш қилинади.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА) вакиллари унинг уйига ташриф буюриб, лаванда етиштириш ва ундан маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятига қизиқиш билдиришган.

“3 сотихлик томорқамизда мевали дарахтлар ва помидор экиб кўрганимизда, кутилган натижага эриша олмадик. Онамни помидорни бозордан сотиб олиб беришимга, унинг ўрнига хушбўй лаванда деган ўсимликни экишимизга кўндирдим”, – дейди Илёсбек.

У 2023-йилда 200 туп лаванда кўчатини олиб келиб, 3 сотих ерга эккан. Кейинчалик лаванда гулидан ёстиқчалар ва шифобахш дамламалар тайёрлаш мумкинлигини билган. Ўтган йилдан бошлаб ҳосил бера бошлаган лавандадан йилига икки марта ҳосил олинмоқда.

Илёсбекнинг таъкидлашича, бу ўсимлик қишда ҳам кўкариб туради, бу эса ҳовлини йил давомида яшил ҳолда сақлайди. “Эрталаб уйғониб ташқарига чиққанингизда тоғнинг ҳавоси уфуриб туради. Асаблар ҳам дам олади. Ҳозирда лаванда гулидан ёстиқ ва дамламалар тайёрлаб сотяпмиз”, – дейди у.

Тадбиркор лаванда ҳосилини четга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Яқинда ЖИСА ташкилоти делегацияси Япониядан келиб, уларнинг фаолиятига қизиқиш билдирган. Улар самолёт ўриндиқлари учун ёстиқчалар тайёрлашни таклиф қилишган. “Даромад келтирадиган гулни топиб олдик. Мақсадимиз лавандазорни кенгайтириш”, – дейди Илёсбек.

Бундан ташқари, унинг хонадонида тўти туридаги қушлар ва юздан ортиқ “Қора шаҳзода” товуқлари бор, улар доимий равишда тухум беради. “Нима демоқчиман? Шу кичиккина ҳовлимиздан йилига 150-200 миллион сўм даромадимиз бор бугунги кунда”, – дея сўзини якунлади Илёсбек Нўмонов.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.