Бўстонлиққа дам олиш кунлари қўшимча автобуслар қўйилади
Бўстонлиқдаги сайёҳлик масканларига олиб борувчи транспортлар байрам кунлари эртароқ ишлаб, кечгача узайтирилган графикда қатнайди

Бўстонлиққа дам олиш кунлари қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Туризм қўмитасининг хабар беришича, дам олиш ва байрам кунлари Бўстонлиқ туманидаги сайёҳлик масканларига бориш учун қўшимча транспорт қатновлари ташкил этилади.
"Чиноркент темир йўл бекати – Белдерсой" йўналишида 324М ва 325М рақамли микроавтобуслар Амирсой ва Чимён орқали ҳаракатланади. Оддий кунларда бу йўналишларда 20 та микроавтобус соат 6:00 дан 18:30 гача ҳар 15 дақиқада қатнайди ва кунига жами 86 та қатновни амалга оширади.
Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида эса ҳаракат соат 5:30 дан бошланади. Микроавтобуслар ҳар 10 дақиқада қатнайди. 324М йўналишида қатновлар 22:06 гача, 325М йўналишида эса 22:00 гача давом этади.
Қўшимча дам олиш кунларида 324М йўналишида микроавтобуслар сони 15 тагача, 325М йўналишида эса 16 тагача оширилади. Бу эса кунлик қатновлар сонини 158 тага етказади.
Шу билан бирга, Тошкент–Бўстонлиқ йўналишида 1226-рақамли "Машинасозлар метро бекати – Хумсон қўрғони (Чорвоқ)" автобус йўналишида мунтазам 3 та автобус ишлайди. Дам олиш ва байрам кунларида йўловчилар оқимига қараб, ушбу йўналишга захирадан яна 1 та автобус қўшилади. 324М ва 325М микроавтобус йўналишлари Чиноркент темир йўл бекатидан Белдерсойгача Амирсой ва Чимён орқали ҳаракатланади.

