Маҳаллий

Бўстонлиқда тоғда адашиб қолган 7 киши қутқарилди

Полвонак тоғига чиққан 7 киши адашиб қолди. Қутқарувчилар уларни топиб, хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган.

Бўстонлиқ тоғларида йўлини йўқотган етти нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган мурожаат асосида Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида адашиб қолган шахсларни хавфсиз жойга олиб чиқиш бўйича қутқарув операциялари ўтказилган.

Жумладан, Полвонак тоғида йўлини йўқотган етти киши ва Оқтош маҳалласи ҳудудидаги тоғли жойда қолиб кетган бир кишига ФВВ қутқарувчилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилган. Уларнинг барчаси хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Жабрланганлар йўқлиги қайд этилган.

Вазирлик фуқаролардан тоғли ҳудудларда ҳаракатланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, маршрут ва об-ҳаво шароитини олдиндан ҳисобга олишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстонлиқнинг Катта Чимён тоғида адашиб қолган икки киши ҳам қутқарилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.