Маҳаллий

Бўстонлиқда тадбиркор 586 туп дарахтни ноқонуний қўпориб олгани аниқланди. Табиатга 1,7 млрд сўм зарар етган

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида МЧЖ 586 туп дарахтни илдизи билан қўпориб олгани аниқланди. Экополиция томонидан тўхтатиб қолинган ноқонуний ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар 1,7 млрд сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Бўстонлиқда тадбиркор 586 туп дарахтни ноқонуний равишда қўпориб ташлагани аниқланди. Табиатга 1,7 млрд сўм зарар етказилган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қарийб 600 туп дарахт ноқонуний равишда илдизи билан қўпориб ташлангани ҳақида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Текширув давомида туманнинг Ғазалкент маҳалласидаги 2 гектар ер майдонида “Й.Д.” МЧЖ томонидан жами 586 туп дарахт — қимматбаҳо 9 туп дўлана, 3 туп арча ҳамда кам қимматли 3 туп тоғ олчаси ва 571 туп учқат — ноқонуний равишда илдизи билан қўпориб ташлангани маълум бўлди.

Идора маълумотига кўра, ушбу ҳолат бўйича тадбиркорга аввал ҳам бир неча бор огоҳлантириш ва мурожаатлар қилинган бўлса-да, у қонуний талабларга бўйсунмаган ва қаршилик кўрсатишга уринган.

Айни пайтда Экополиция томонидан ҳуқуқбузарликка чек қўйилган, махсус техникалар ёрдамида тупроқ остида қолган дарахтлар чиқариб олинган. Етказилган зарар 1 млрд 705 млн 660 минг сўмни ташкил этади.

Йиғилган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.