Сиёсат

«Бошқарувчилар учун дипломатик этикет» китоби нашрдан чиқди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган ушбу китоб давлат хизматчилари, раҳбарлар ва халқаро алоқалар мутахассислари учун

**"Бошқарувчилар учун дипломатик этикет" китоби чоп этилди**

"Бошқарувчилар учун дипломатик этикет" номли ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди. Ушбу китобнинг муаллифлари Тошкент давлат юридик университети Давлат бошқаруви кафедраси катта ўқитувчиси Нурилло Тўхтасинов ва Навоий номидаги давлат стипендияси соҳиби, 4-босқич талабаси Муҳаммаднур Муродхоновдир.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган мазкур китоб давлат хизматчилари, раҳбарлар ҳамда халқаро алоқалар бўйича мутахассислар учун мўлжалланган.

**Қўлланмадан нималарни ўрганиш мумкин?**

Қўлланманинг муҳим илмий-амалий янгиликларидан бири шундаки, унда халқаро дипломатик ҳуқуқнинг асосий манбалари ҳисобланган "Дипломатик муносабатлар тўғрисида"ги Вена конвенсияси (1961) ҳамда "Консуллик муносабатлари тўғрисида"ги Вена конвенсияси (1963) илк бор ўзбек тилига таржима қилиниб, китобхонлар эътиборига ҳавола этилган. Бу эса давлат бошқаруви, дипломатия ва халқаро ҳуқуқ йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳамда амалиётчи мутахассислар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, китобда дипломатик протоколнинг халқаро стандартлари, ишбилармонлик этикети, расмий учрашувлар ва қабул маросимларини ташкил этиш, халқаро мулоқот маданияти, новербал коммуникация ҳамда бошқарув фаолиятида зарур бўлган замонавий этикет қоидалари амалий мисоллар асосида баён этилган.

Муаллифларнинг қайд этишича, яқин кунларда китобнинг Смартбоок шакли электрон платформалар, жумладан, Плай Маркет ва Апп Сторе платформаларига жойлаштирилиб, уни фойдаланувчилар бепул юклаб олиши учун имконият яратилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.