Бошланғич синф ўқувчилари учун фан олимпиадалари йўлга қўйилади
Туман босқичида ғолиб бўлган болалар компютер олади. Уларнинг устозларига туман босқичи учун 10 миллион, вилоят

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ташкил этилади. Келгуси йилдан 4-синф олимпиадасининг туман босқичида ғолиб чиққан болаларга компютер берилади. Уларнинг устозларига эса туман босқичи учун 10 миллион, вилоят босқичи учун 50 миллион, республика босқичи учун 100 миллион сўм мукофот ажратилади.
Янги ўқув йилидан бошлаб 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Ушбу лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларининг маошига 100 фоиз устама қўшилади.
– Энди ўрта таълимда «сифат индекси» жорий етилади,– деди Президентимиз.
Мактаблар педагогик жамоанинг салоҳияти ҳамда ўқувчиларнинг таълим ва тарбиядаги натижаларига қараб тоифаларга ажратилади.
Илғор мактаб бошқа мактабларга ўз тажрибасини ўргатиб, уларни юқори тоифага олиб чиқса, унинг педагогик жамоаси 30 фоиз устама олади.

