Болтиқ денгизида аномал иссиқ сабаб заҳарли сувўтлари тарқалди

Болтиқ денгизида г'айритабиий иссиқлик туфайли заҳарли суво'тларининг тарқалиши кузатилмоқда.
Болтиқ денгизи қирг'оқларида кузатилаётган аномал иссиқлик натижасида заҳарли ко'к-яшил суво'тлари кенг тарқалиб кетди. Шу сабабли, сог'лиқни сақлаш мутахассислари аҳолини айрим пляжларда чо'милишдан сақланишга чақирмоқда. Ушбу суво'тлари терида қичишиш ва ошқозон-ичак тизимида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Эуроневс хабар берди.
Қуёш нурларининг ко'плиги ва сув ҳароратининг ко'тарилиши суво'тлари ко'пайиши учун қулай шароит яратмоқда. Росток шаҳар ҳокимияти Болтиқ денгизининг айрим пляжларида чо'милиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Росток шаҳар Ёнг'ин хавфсизлиги, қутқарув хизмати ва фалокатларни бошқариш бошқармаси 15-август куни ушбу суво'тларининг заҳар ишлаб чиқарувчи сианобактериялар эканлигини тасдиқлади.
Та'кидланишича, ко'к-яшил суво'тлари терига тегса, шиш, қичишиш ёки аллергик реаксияларни келтириб чиқариши мумкин. Ог'ир ҳолатларда эса ко'нгил айниши ва ошқозон-ичак муаммоларига олиб келади. Сог'лиқни сақлаш бошқармаси айниқса болалар ва итлар учун эҳтиёткор бо'лишни тавсия қилмоқда. Итларга бу сувдан ичириш қат'иян ман этилади.
Чо'милишга то'лиқ тақиқ қо'йилмаган. Огоҳлантириш Варнемюнде соҳилидаги 30-ҳудуддан 36-ҳудудгача бо'лган қисмга тегишли. Бироқ, Росток шаҳар расмийлари суво'тларининг тарқалишини аниқ башорат қилиб бо'лмаслигини та'кидламоқда, чунки бу шамол ва об-ҳаво шароитларига бог'лиқ. Шу сабабли, соҳилнинг катта қисми хавф остида қолиши мумкин.
**Бу қандай суво'тлари?**
Аниқроқ айтганда, ко'к-яшил суво'тлари узун яшил о'симлик эмас, балки бактериялардир. Улар ко'пинча сувда сузиб юради ва сув юзасида ко'к-яшил шилимшиқ қатлам ҳосил қилади. Росток шаҳар расмийлари о'з баёнотида иссиқ, қуёшли об-ҳаво ва озуқага бой сувда уларнинг тез ко'пайишини тушунтирди. Шамол ва оқимлар бу то'пламларни қисқа вақт ичида бошқа жойга олиб кетиши мумкин.
Варнемюндедаги Лейбниц Балтика денгизини тадқиқ қилиш институти ма'лумотларига ко'ра, бу суво'тлари саломатлик учун хавфли заҳар ишлаб чиқаради. Одатда, бу заҳар кам миқдорда бо'лса, сог'лом одамга зарар етказмайди. Қолаверса, барча ко'к-яшил суво'тлари ҳам заҳар ишлаб чиқаравермайди.
Бироқ, тез шаклланадиган бу қатламларда заҳар миқдори ошиб кетиши мумкин. Бу инсон терисини қичиштиради, сув ютиб юборилса, ко'нгил айниши ва қусишни келтириб чиқаради. Лейбниц институтининг та'кидлашича, зарарланган сувни ичган ҳайвонлар, масалан, қорамоллар, итлар ва о'рдаклар о'ртасида илгари о'лим ҳолатлари ко'п кузатилган. Аввалроқ полшалик эркак 55 соат то'хтатмасдан Болтиқ денгизини сузиб о'тгани ҳақида хабар берилганди.

