Болгарияга иşлаşга бориб, Çехияда маблаğсиз қолган öзбекистонлик ватанга қайтарилди
Болгарияда иş ҳақи билан боğлиқ муаммоларга дуç келиб, Çехияга öтган Öзбекистон фуқароси у ерда ҳам доимий иş топа олмаган. Прагада яşаş уçун маблаğсиз қолган фуқаро Öзбекистон элçихонаси кöмагида ватанга қайтарилди.

Болгарияга ишлаш учун бориб, Чехияда маблағсиз қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
«Дунё» ахборот агентлигининг дипломатик ваколатхона маълумотига таяниб хабар беришича, Б.В. аввал ишлаш мақсадида Болгарияга борган. Бироқ иш ҳақи тўланиши билан боғлиқ муаммолар сабаб Чехияга ўтган.
У ерда зарур ҳужжатларни расмийлаштира олмагани учун доимий иш топиш имконига эга бўлмаган. Натижада даромад манбаисиз қолиб, жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.
Шундан сўнг фуқаро Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраб, элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилган.
Дипломатик ваколатхона кўрган чоралар натижасида у «Прага - Боку - Тошкент» йўналиши орқали ватанга қайтиб келган.

