Дунё

Болгария соҳилида юк кемасига уçта денгиз дрони урилди

Қора денгизда Болгария соҳиллари яқинида Грециянинг Сонцҳип Жет контейнер таşувçи кемаси уçта денгиз дрони ҳужуми оқибатида şикастланди. Болгария ҳарбий-денгиз куçлари бортдаги барçа 18 нафар экипаж аъзосини эвакуация қилди.

Болгария қирғоғи яқинида юк кемасига учта денгиз дрони урилди

ДВ хабарига кўра, Болгария мудофаа вазири Димитар Стоянов 28-октабр куни ўтказилган брифингда ҳужум мамлакатнинг мутлақ иқтисодий зонасида содир бўлганини маълум қилган.

Либерия байроғи остида сузган кема Şабла шаҳридан тахминан 21 денгиз мили — қарийб 39 километр жануби-шарқда учта учувчисиз денгиз аппарати зарбасига учраган.

Дронлар ҳақида Франсия самолёти хабар берган.

Болгария Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Сонцҳип Жет Руминиянинг Констанса портига йўл олган эди. Болгария радиоси эса кема Исроилнинг Ҳайфа портидан йўлга чиққанини хабар қилган.

Денгиз дронлари кузатилгани ҳақидаги маълумот Қора денгизнинг ғарбий қисми устида парвоз қилаётган Франсия денгиз патрул самолётидан келиб тушган.

Шундан сўнг Болгария ҳарбий-денгиз кучлари қутқарув операциясини ўтказиб, кемадаги барча 18 кишини олиб чиққан. Ҳужум учун ким жавобгар экани ҳозирча номаълум.

Софияда уч давлат вакиллари шошилинч йиғилди

28-октабр куни Софияда Болгария, Руминия ва Туркия мудофаа вазирлари ҳамда штаб бошлиқларининг шошилинч йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Қора денгизда фуқаролик кемалари қатнови хавфсизлиги муҳокама қилинган.

ДВ маълумотига кўра, сўнгги ҳафталарда Болгария соҳиллари яқинида камида олтита савдо кемаси ҳужумга учраган.

Украина бу ҳужумлар учун Россияни айбламоқда. Болгария бош вазири Румен Радев эса улар, афтидан, Россия манфаатига хизмат қилаётганини айтган. Россия расмийлари ҳужумларга алоқадорлик ҳақидаги айбловларни рад этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.